Неймар янги ишқий саргузаштни бошлади

Неймар қўшиқчи Деми Ловато билан яна бирга намоён бўлган. Бу “Уэмбли”да Бразилия ва Аргентина ўртасидаги баҳсдан кейин содир бўлган.

Неймар америкалик қўшиқчи билан сўнгги ойлардан буён анча яқинлашиб қолишган. Уларнинг муносабатлари дастлаб Инстаграмда бошланган эди. Улар Нью-Йоркда “Барселона” – “Ювентус” ўртасидаги ўртоқлик ўйинида учрашишган эди. Сешанба оқшомида Неймар Деми Ловато ва режиссёр дўсти Лейла Анна-Ли билан биргаликда овқтлангани боришган. Ижтимоий тармоқда қолдирган фотосурат остига: “Хурсандчиликка тўла дўстларим билан” дея изоҳ қолдирган дунёнинг энг қиммат футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!