Неймар "янги Пеле"ни навбатдаги рекорд билан табриклади

Бразилия миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби футболчиси Неймар ёш ҳамюрти Эстеванни Бразилия чемпионатидаги ўзининг рекордини янгилагани билан табриклади.

"Палмейрас" клубининг вингери 18 ёшга тўлгунига қадар Бразилия чемпионатида гол уриш бўйича айнан Неймар ўрнатган рекордни янгилади.

"Ювентуде" билан ўйинда бир гол ва битта голли узатмани амалга оширгандан сўнг, Эстеван 24 та ўйинда гол+ассистент тизимида 18 очкога эга бўлиб турибди(10+8). Неймар 2009 йилги мавсумда "Сантос" таркибида 33 ўйинда 16 очко(10+6) тўплаган эди.

"Эстеванни рекордни янгилагани билан табриклайман. Ўз ўйининг билан порлашда ва барчани хурсанд қилишда давом эт", - деб ёзади 32 ёшли Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, Эстеван келаси йили ёзда "Челси" сафига кўчиб ўтади. Лондонликлар футболчини бир неча ой илгари умумий 61  миллион еврога сотиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!