Неймар ёрдамга муҳтож!

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси бўйича режалари билан ўртоқлашди.

30 ёшли футболчи мамлакати бош жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга айланмоқчи. Айни пайтда унинг ҳисобида 74 та гол бор.

Бразилия тарихида энг кўп тўп киритган футбол қироли Пеле рақиблар дарвозасини 77 маротаба ишғол қилган. Демак, Неймарнинг бу рекордни янгилаш эҳтимоли жуда юқори.

- Мен терма жамоадаги голлар сони бўйича Пеледан ўзиб кетишга умид қиламан. Бу борада миллий жамоадаги жамоадошларимнинг ёрдамига муҳтожман ва менга рекордни янгилашимдан кўмаклашишларини сўрайман, - деди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!