Неймарга жароҳат етказган "Лион" футболчиси 3 та ўйинга дисквалификация қилинди
"Лион" ярим ҳимоячиси Тиаго Мендес Франция чемпионатининг 14-турида ПСЖга қарши баҳснинг 90+6-дақиқасида рақиб ҳужумчиси Неймарга жиддий жароҳат етказди. Учрашув ҳаками VAR орқали такрорий лавҳани кўргач, Мендесга қизил карточка кўрсатди.
Франция профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни қайта ўрганиб чиқди ва Тиагони 3 та ўйинга дисквалификация қилди.
Таъкидлаш керакки, бу Неймар учун жорий мавсумдаги 3-жароҳат бўлди. У бунгача сентябрь ва ноябрь ойларида ҳам жароҳат олган эди.
Фикрлар