Неймарга янги устоз топилди. У Шомуродовнинг жамоасида ишлаган

ПСЖ раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Томас Тухель ўрнига клубнинг собиқ футболчиси Тьяго Моттани олиб келишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда германиялик мураббий ва клуб раҳбарлари ўртасида совуқчилик бор. Бунга бир томондан жамоа Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга кирита олмагани, иккинчи тарафдан Тухель клуб раҳбариятини танқид қилгани сабаб бўлмоқда.

38 ёшли Тьяго Моттанинг охирги иш жойи “Женоа” клуби бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар