Неймарни деб уни тарбиялаган жамоа 13 млн олади
Ads

Бразилиянинг “Сантос” клуби ПСЖдан Неймарни тарбиялагани учун 9 млн евро сўрамоқда.

ФИФА қоидаларига кўра, Бразилия клуби тарбияланувчисининг трансфери учун, трансфернинг суммасининг 5 % миқдоридаги товон пули сўраши мумкин. “Сантос” эса 222 млн евронинг 4 % ни сўрамоқда.

Бундан ташқари, футболчининг ўзи ПСЖ раҳбарларига собиқ жамоасининг ушбу сўровига ижобий жавоб қайтаришни сўраб мурожаат этгани айтилмоқда.

Шунингдек, “Сантос” “Барселона”дан яна 5 млн еврони қўлга киритиши мумкин. Боиси, 2013 йил Неймар каталонияликлар сафига кўчиб ўтганида, келишувда “Сантос” ва “Барселона” ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиши ва унда Неймар иштирок этиши лозимлиги ҳақида банд бор эди. Ваҳоланки, ушбу ўртоқлик ўйини ташкил этилгани йўқ.

Неймарнинг ПСЖга ўтиши бразилияликларга жами 13,4 млн фойда келтирар экан.