Неймарни кетказиш Мбаппега эмас!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ҳужумчиси Неймар кейинги мавсумда ҳам Франция клубида қолмоқчи эканлигини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчи ёзда "Парк де Пренс" эгалари сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Мен ПСЖда қолмоқчиман. Ҳа, ОАВда турли хил хабарлар ўқидим, бироқ, менга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Аммо ишонч билан айта оламанки, кейинги мавсумда ҳам фаолиятимни шу ерда давом эттираман”, - дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради "Oh My Goal".

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилнинг ёзида Каталониянинг "Барселона" жамоасидан ПСЖга ўтган эди. Париж клуби бразилиялик футболчини 222 миллион евро эвазига харид қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!