Неймарнинг кейинги жамоаси ва унга қачон ўтиши ойдинлашди
“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик юлдузи Неймар фаолиятини умуман бошқа қитъада давом эттирадиган бўляпти.
2023 йилнинг ёзида “Пари Сен-Жермен”дан Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтган юлдузнинг Осиёдаги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Катта маош олаётган футболчи кетма-кет оғир жароҳатлар туфайли қатнашган учрашувлари сони ҳали ўнтадан ўтгани йўқ.
Goal нашрининг ёзишича, 32 ёшли футболчи фаолиятини АҚШ чемпионатида “Интер Майами”да давом эттирмоқчи. Унинг бу қарорга келишига “Барселона”да бирга ўйнаган дўстлари – Лионель Месси ва Луис Суарес айнан майамиликлар шарафини ҳимоя қилаётган сабаб бўлган.
”Интер Майами” Неймар билан ҳамкорликка тайёр. Улар ҳужумчини январда ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Агар қишда бу трансферни уддалаб бўлмаса, масала ёзда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ҳал этилади.
Фикрлар