Неймарнинг орзуси нима?

Бразилия терма жамоаси форварди Неймар жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни орзу қилиши ҳақида айтиб ўтди.

“ЖЧ-2018да ғолиб бўлишни орзу қилиш ва бунга ишониш керак. Бу таъқиқланмаган ва биз доим шундай қиламиз.

Биз Австрияга қарши муҳим баҳсни ўтказдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Бу ғалаба бизга ўзимизга бўлган ишончимизни янада оширди”, - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчилар мундиалнинг гуруҳ босқичида Швейцария, Сербия ва Коста-Рика терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!