Неймарнинг “Реал”даги ҳамюрти у ҳақда илиқ фикрлар билдирди
Ads

 

Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро "Барселона" ҳужумчиси Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. 

"Мен Неймарга тан бераман, у ажойиб ва иқтидорли футболчи. Неймар қандай ўйнашни ўзи яхши билади. Унга ортиқча дарс беришнинг кераги ҳам йўқ. 

Нима учун у "Реал"га ўтмаслиги керак? Жамоа уни хурсандчилик билан кутиб олган бўларди”, – деди Каземиро Испания ОАВларидан бирига берган интервьюсида.