Неймарнинг шахсий ҳужжатини ўғирлашди

Жиноятчилар ПСЖ форварди Неймарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ўғрилашди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Манбага кўра, ўғрилар футболчи маълумотларидан коронавирус пандемиясига қарши курашаётган ишчиларга давлат ёрдамини талаб қилишда фойдаланган. Футболчининг вакиллари ОАВ орқали уларга мурожаат қилинмагунича, ҳужжатнинг ўғриланганини билишмаган.

Маълумот учун, Неймар дунёдаги энг кўп маош олувчи учинчи футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!