Нганну: "Дунёда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!"
Нганну: "Дунёда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!"
Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони камерунлик Фрэнсис Нганну бу ҳафта сўнггида Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган супер бокс кечасида британиялик енгилмас чемпион Тайсон Фьюрига (33-0-1) қарши кечадиган жангидаги имкониятларини чамалаб олди:
"Бу ерга жуда узоқ йўлни босиб келдим ва маршрутим бошида менга жуда кам одам ишонганди. Ўзича ҳамма мени аҳмоқ дея ўйлади. Биринчи маротаба бокс залига 22 ёшимда борганман. Бокс мен учун бегона эмас. Ҳаттоки, яқинларим ҳам мен UFC‘ни ташлаб, боксга ўтаётганимни айтганимда мени ақлдан озган дея ўйлашаётганди. Бир куни ойим менга қарата: "Болам, мен сени жуда яхши кўраман ва ҳар доим қўллаб-қувватлайман. Аммо, қачондир катта йигит бўлиб ақлингни йиғиштириб оласан деган умиддаман!" - деганди. Шубҳасиз, агар гавдали ва қўрқинчили тана тузилишига эга бўлмаганимда мени жиннихонага ётқизишарди. Лекин, инсон орзусини қувиб, керак бўлса аҳмоқ бўлиши керак. Ишонинг, мен ҳали ўзим учун максимал натижага эришмадим. Шу пайтгача ҳам имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлаб келмоқдаман ва бу ҳафта ҳам айнан шу нарсани яна сизларга кўрсатиб қўяман!"
Фикрлар