Нганну ва Стриклэнд мураббийи: "Чимаeвнинг услуби Уиттакерга ўтармикин?!"

  • 14 август, 21:42
  • 0
  • MMA

Xtreme Couture спорт зали бош менежери, мураббийи, шунингдек, оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну (17-3) ва собиқ ўрта вазн тоифаси чемпиони Шон Стриклэнд (29-6) мураббийи Эрик Никсик рейтингда 11 ўринни эгаллаб турган Ҳамзат Чимаев(13-0)нинг кейинги жангига қизиқмоқда.

“Мен жанг суръати ҳал қилувчи омил бўлиши мумкинлигига ишонаман. Беш раундлик жангда Ҳамзатнинг баҳсни иложи борича тезроқ тугатишга интилади. Бу унинг услуби. Аммо бардошли Уиттакерга қарши бу услуб иш берармикин?! Мана шу ҳақиқий жумбоқ. Биз Чимаевнинг бу вазиятда қандай ҳаракат қилишини билмаймиз", - деди Никсик Red Corner ММА нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!