Н'Голо Канте учун курашда Мадрид клуби фаворитга айланди

  • 6 февраль, 2023, 20:38
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” футболчиси Н'Голо Канте мавсум сўнгида клубни тарк этиши мумкин. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартомаси ёзгача амал қилади ва янги битим борасида янгиликлар йўқ.

Tecno

Франциялик ярим ҳимоячи учун бир қатор топ клублар курашмоқда. “El Mundo Deportivo” нашрининг хабар беришича, Кантени ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар орасида “Атлетико” фаворит бўлиб турибди.

“Челси”нинг ярим ҳимоя позицияси анча кучайди. Бундан ташқари, клуб Деклан Райсни ҳам сотиб олмоқчи. Шу сабабли, “аристократлар” Кантени кетишига қаршилик қилмаслиги мумкин.

31 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумни кўп қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда. У лондонликлар сафида 2 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!