Нгумоа Англия терма жамоаси тарихига кирди
«Ливерпул» вингери Рио Нгумоа Англия терма жамоаси сафида Чехияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида майдонга тушди.
«Қизиллар» вакили 71-дақиқада Букайо Сакани алмаштириб ўйинга қўшилди. Opta маълумотларига кўра, 18 ёш 31 кунлик Нгумоа расмий ўйинларда Англия терма жамоаси тарихидаги энг ёш дебютантлар орасида учинчи ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткич бўйича у фақат Уэйн Руни (17 ёш 156 кун) ва Жуд Беллингемдан (17 ёш 269 кун) кейинги поғонада турибди.
Беллашув англияликлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Қайд этиш керакки, Нгумоа аввалроқ ҳам миллий жамоа сафида майдонга тушган, аммо ўша учрашув расмий эмас, ўртоқлик ўйини эди. «Ливерпуль»нинг ёш юлдузи учун «норасмий» дебют июнь ойида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйинда содир бўлган эди.

Фикрлар