Нидерландия бош вазири Байденга: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди"

  • 4 декабря, 2022, 01:14
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Нидерландия - АҚШ учрашувида европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйиндан кейин Нидерландия мамлакат бош вазири АҚШ Президенти Жо Байденга жавоб қайтарди. Байден жамоасининг "учар голландлар"га қарши баҳси олдидан "Твиттер"даги саҳифасида твит қолдирган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилганди: "Бу - соккер дейилади. Олға, АҚШ!"

Бунга Нидерландия бош вазири Марк Рютте шундай жавоб қайтарди: "Кечир, Жо! Аммо футбол ғалаба қозонди".

Энди "лолалар юрти вакиллари" 1/4 финал учрашувини Аргентина - Австралия беллашуви ғолибига қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию