Нидерландия Туркия дарвозасига 6 та гол урди. Депайдан хет-трик (видео)

ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “G” гуруҳи 6-турида Нидерландия ўз майдонида Туркияни қабул қилди.

“Йохан Кройф” номли стадионда кечган баҳс голларга бой бўлди. Нидерландия Туркия дарвозасига 6 та гол урди. Турклар эса 90+2 – дақиқадагина Женгиз Ундернинг голи эвазига жавоб голи киритишди холос. Нидерландия сафида голларга Дэви Классен (1'), Мемфис Депай (16', 38', 54'), Гус Тиль (80') ва Дониэлл Мален (90') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию