Нидерландия — Аргентина баҳси ўлим билан якунланди

Америкалик журналист, CBS Sports мухбири Грант Уол Нидерландия ва Аргентина ўртасидаги ўйин вақтида вафот этди. Бу ҳақда унинг укаси Эрик ижтимоий тармоқда маълум қилди. Журналистнинг ўлимини АҚШ футбол федерацияси ҳам тасдиқлади.

Уол тўсатдан Лусаил стадионидаги медиа зонада ҳушидан кетди. Тез тиббий ёрдам ходимлари унга воқеа жойида ёрдам кўрсатишган, шундан сўнг журналист касалхонага етказилди. Уолнинг укаси акасининг аввалроқ юрак-ўпка реанимациясидан ўтгани, аммо бу ёрдам бермаганини айтди. Грант Уол 10 декабрь куни эрталаб маҳаллий касалхонада вафот этди, деб хабар берди LA Times.

Журналист 48 ёшда эди. Аввалроқ у Қатардаги стадионда камалак рангидаги футболка учун ҳибсга олинганди. Уолнинг оиласи унинг ўлимини уюштирилган деб ўйламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!