Нигерия футболчиси Ливиядаги ҳолат ҳақида: Бу шунчаки даҳшатли!

Нигерия миллий терма жамоаси аъзоси Виктор Бонифас Ливиядаги жанжал ҳақида баёнот берди.

“Бувимга қўнғироқ қилиб, яхши эканлигимни айтишимга ёрдам беринг. Бу шунчаки даҳшатли”, - деб ёзди Бонифас ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия терма жамоаси Ливияга қарши ўйин учун Бенгази шаҳрига йўл олган эди, бироқ кутилмаганда улар ўтирган самалёт Ал-Абрака аэропортига йўлантирилди. Натижада нигериялик футболчилар ташландиқ аэропортда озиқ-овқат, сув ва алоқасиз қолиб кетди. Улар самолётда ухлашган ва энди Африка Миллатлар кубоги саралаш ўйинини ўтказишдан бош тортишмоқда. Нигерияликлар Ливияни учрашувни атайлаб бузишда айбламоқда.

Ливияликлар бу хатти-ҳаракати учун ғалати асос келтирган. Уларнинг айтишича, "ҳурматизлик марафонини" биринчи бўлиб Нигерия бошлаган. Айтилишича, ливиялик футболчилар бир неча кун аввал Нигерияда ёмон кутиб олиниб, аеропортда бир неча соат ушлаб турилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!