Нигина Абдураимова мусобақани ғалаба билан бошлади
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Андижон шаҳрида ўтаётган халқаро турнирни ғалаба билан бошлади.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Нигина гонконглик Юдис Чонг билан ўзаро куч синашди. Теннисчимизнинг устунлигида ўтган ўйин 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Н.Абдураимова Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкиллаштирилган турнирнинг иккинчи даврасида украиналик Валерия Страхова билан рақобатлашади.
Фикрлар