Нигина Абдураимова ярим финал учун ўйнайди
Фарғонада хотин-қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказила турнирида Нигина Абдураимова ҳам чорак финалга йўл олди.
 
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси бўлган Н.Абдураимова иккинчи даврада беларуслик Садафмох Толибовага қарши рақобатлашади ва ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шу тариқа мусобақада иштирок этаётган уч нафар теннисчиларимиз чорак финалга чиқди. Эслатиб ўтамиз бир оз аввал Сабина Шарипова ҳамда Гўзал Юсупова яккалик баҳсларининг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтган эди.