Нигина Мария билан жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида WТА туркумидан ўрин олган турнир давом  этмоқда.

Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ушбу турнирнинг яккалик баҳсларидаги юришини саралаш баҳсларидаёқ якунлаган эди.

Кеча Нигина шериги Мария Патрисия Тиг(Руминия) билан жуфтлик баҳсларида иштирок этди. 1/8 финалда уларга мезбон теннисчилари Мортон/Смит жуфтлиги рақиблик қилди.

58 дақиқа давом этган ўйинда Нигина/Мария жуфтлиги 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.