Ниҳоят, катта маош сўраётган Алабага янги клуб топилди

“Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба келаси мавсумни А Серияда бошлаши кутилмоқда.

Катта маош талаб қилаётгани туфайли мюнхенликлар билан келига олмаган австриялик футболчи жорий мавсум якунланиши билан  эркин агент сифатида “Ювентус”га кўчиб ўтиши мумкин.

Яқинда “Бавария” раҳбарияти клуб таклифини бир неча маротаба рад қилган Алабага бошқа шартнома берилмаслигини маълум қилди.

Алабага кўп грандлар харидор. Бироқ, футболчининг маош бўйича талабини кўпчилик кўтара олмайди.  Доимо зўр ҳимоячиларга эга бўлишга ҳаракат қиладиган “Ювентус” эса Алабани ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!