Ниҳоят, Месси “ёрилди”: Мен кўп нарса йўқотяптман
ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси шахсий ҳаёти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳақиқий дўстларим жуда кам. Мен доим кўнгил хотиржамлигини оиламдан топаман. Оилам ёнимда экан, шунинг ўзи кифоя.
Лекин кўп нарса йўқотаётганим айни ҳақиқат. Фарзандларим биз ўзимиз учун кўп нарсаларни чеклаётганимиздан азият чекяпти. Баъзан ҳеч ким танимайдиган вазиятда бўлиш жуда ёқимли. Шундай имкон бўлиб қолса, оилавий сайрга чиқамиз, - деди Лионель Месси.
Шунингдек, Лионель Месси йил охирида Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги охиргиси бўлишини айтди.
Фикрлар