Ниҳоят, Осимхен энг севимли жамоаси номини ошкор қилди

“Наполи” раҳбарияти билан юзага келган зиддиятдан кейин нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхенга  қатор бақувват клублардан чорлов бўла бошлади.

24 ёшли тўпурарнинг ўзи унга қайси жамоа ёқишини ошкор қилди.

- Кичкина бола бўлган пайтларим севимли жамоам “Барселона” эди. Мен бу жамоани Самуэль Это’О туфайли яхши кўрарди. Ҳозир ҳам “Барселона” менинг севимли жамоам ҳисобланади, - деди Виктор Осимхен.

Таъкидлаш жоизки, “Барселона”да Осимхенни трансфер қилиш имконияти деярли йўқ. Шу боис, каталонияликлар сепурҳужумчига оғиз солгани йўқ. Аксинча, “Барселона”нинг ашаддий рақиби “Реал” Викторни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!