Ниҳоят, "Қизилқум" голсиз ва ғалабасиз ўйинига чек қўйди. Нигериялик легионер дебютидаёқ мақтовларга сазовор бўлди

“Қизилқум” клуби бугун “Ростов” U-19 жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бунгача мағлубият ва дуранг ўйнаб келаётган ва гол уришни уддалай олмаётган “Қизилқум” ниҳоят бу сафар гол урди ва ғалаба қозонди.

Ўтган сафар навоийликлар сафига икки нафар легионер – Гонсало Ритакко билан Артём Дмитриев қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Энди уларнинг сафи кенгайди. Жамоа сафида яна бир легионер – ҳужумчи нигериялик 22 ёшли Паул Комолафе пайдо бўлди.

“Ростов” ёшларига қарши учрашувда айнан Комолафе 12-дақиқада ҳисобни очди ва мақтовларга сазовор бўлди. 23-дақиқада яна бир легионер – Станиславлевич ҳисобни 2:0 га оширди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармай қолди.

"Қизилқум" асосий таркиб: Игнатий Нестеров, Файзулло Қамбаров, Азизбек Усмонов, Ислом Тўхтахўжаев, Тимур Набиев, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Жасур Азимов, Александар Станиславлевич, Паул Комолафе, Илҳомжон Кенжаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Орифхўжа Абдухолиқов, Ҳумоюн Абдуалимов, Шахзод Туропов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Артём Макосин, Гонсало Ритакко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FOTBALLLLLLLL
22/02/2022 20:36
Админлар Қизилкум йиғиңидаа яна ушта Африкалик бор еди шулар хаққида малумот беринглар