Ниҳоят, Холанд жамоа танлади!
Европанинг деярли барча грандлари кутаётган “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд қайси жамоага ўтишни режалаштираётганини маълум қилди.
Манбаларнинг маълум қилишича, Холанднинг ўзи “Реал”да тўп тепишни истамоқда. Футболчининг отаси “Қироллик клуби” ижрочи директори Хосе Анхел Санчес билан суҳбатда буни алоҳида таъкидлаган.
Маълумки, таниқли агент Мино Райола Холанднинг отаси билан бирга Испанияга келиб, “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва “Реал” раҳбари Флорентино Перес билан трансфер масалаларини муҳокама қилган ва кейин улар Англияга йўл олганди.
Дортмундликларнинг футболчи билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача давом этади. Бироқ, келишувда норвегиялик ҳужумчини 2022 йилнинг ёзида 75 миллион еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақида банд бор. “Боруссия” даромад кўриш мақсадида Холандни шу ёзда сотиб юбормоқчи. Айни пайтда Бундеслига вакили 20 ёшли ҳужумчи учун 180 миллион евро талаб қилмоқда. Суммани тўлашга тайёр клублар ҳам бор.
Фикрлар