Ниҳоят, Зидан Суперлига ҳақида гапирди
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг Суперлигада иштирок этиши масаласини муҳокама қилишни хоҳламади.
"Бу саволни фақат клуб президентига бериш мумкин. Мен футбол ҳақида гапиришга тайёрман, лекин бошқа нарсалар ҳақида эмас. Қолганлари менинг ишим эмас. Шунинг учун мен ўз фикримни билдирмайман. Мени фақат машғулотлар қизиқтиради", - деди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.
"Реал" Мадрид ва Европанинг яна 11 та гранд клублари 2021 йил августда бошланиши режалаштирилган Суперлига асосчиларига айланишди. УЕФА ушбу клубларга турли санкциялар билан таҳдид қилмоқда. "Реал" раҳбари Флорентино Перес Суперлига президенти бўлди.
Ҳозирча "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" Суперлигада иштирок этишини тасдиқлаган.
Фикрлар