Ниҳоят
Ads

Ниҳоят Диего Коста яна “Атлетико” клубига қайтадиган бўлди. AS нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар бу борада “Челси” билан келишувга эришишган.

Унга кўра Лондон клуби “матрасчилар”дан Коста эвазига 45 млн евро олади. Агар, ҳужумчи ўзини кўрсата олса, ушбу суммага кейинчалик яна 10 млн евро бонус қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 28 ёшли футболчи бошқа “Челси” либосида ўйнамаслиги ва “Атлетико”га қайтиш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Диего Коста 2014 йилга қадар айнан “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.