"Нижний Новгород" ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

РПЛ 12-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Краснодар" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Краснодар" сафида Гжегож Крыховяк, Эдуард Сперцян, Александр Черников, Владимир Ильин гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонлардан Кирилл Гоцук ягона гол муаллифига айланди. 

Мазкур натижадан сўнг Гончаренко шогирдлари очколари сонини 21 тага етказиб олиб, РПЛ турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 14 очкога эга "Нижний Новгород" айни дамда 10-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев бир тайм ҳаракат қилди. 



  • 90+2'

    Ўйин якунига етди. Майдон эгалари мазкур ўйинда рақибга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

  • 90'

    Кирилл Гоцу қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

  • 89'

    Александр Чернико сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 89'

    Виктор Клаэссон  жарима майдони ичига пас берди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 86'

     Реми Кабелла ўрнига Дмитрий Стоцкий  майдонга тушди. 

  • 84'

    Кирилл Гоцук фарқни бироз қисқартирди. 

  • 81'

    "Нижний Новгород" футболчиси Кирилл Косарев сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 77'

    Владимир Ильин орадаги фарқни 4 тага етказиб қўйди 

  • 74'

    Александр Черников ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

  • 72'

    Жон Кордобада ажойиб имконият вужудга келди. Бироқ гол бўлмади. 

  • 70'

    Йўқ. Пенальти белгиланмади мезбонлар дарвозабони тўпни эркин зарба билан майдонга киритиб беради. 

  • 69'

    "Нижний Новгород" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. 

  • 67'

    Данил Пенчиков ўрнига Кирилл Косарев  майдонга тушди. 

  • 65'

    "Нижний Новгород" футболчиси Данил Пенчиков сариқ карточка олди. 

  • 63'

    Игорь Горбунов Могилевец ўрнига майдонга тушди. 

  • 60'

    Эдуард Сперцянинг кучсиз зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 58'

    Жон Кордоба офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 57'

    Гжегож Крыховяк тўпни Эдуард Сперцянга қўлай тарзжа етказиб берди ва Эдуард орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 55'

    Бурчак зарбасидан сўнг мезбонларда яхши имконият вужудга келди, бироқ гол бўлмади. 

  • 54'

    Николай Калинскийнинг жарима майдончасига узатган тўпни дарвозабон эгаллаб  олди. 

  • 52'

    Реми Кабелла жарима майдони ичида яхши имкониятга эга бўлди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 49'

    Тонни Вильена  жарима майдонига тўпни етказиб берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 48'

    "Нижний Новгород" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ дарвозабон ишончли ўйнади 

  • 46'

    Кирилл Гоцук Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    "Краснодар" тезлик билан бурчак зарбасини ўйинга киритиб кетди. 

  • 40'

    Гжегож Крыховяк жарима майдонига кириб борди, бироқ бу нуқтада унинг шериглари йўқ эди. 

  • 37'

    Эдуард Сперцянинг жарима майдони ичида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 34'

    Кордоба бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади. 

  • 33'

    "Нижний Новгород"да яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 30'

    Тўпга эгалик қилиш фоизи 56 га 44 "Краснодар" фойдасига

  • 28'

    Голдан кейин ҳам меҳмонлар ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. 

  • 24'

    Йўлдошев жарима майдонига кириб бораётган бир пайтда ўйин қоидаси бузилди. 

  • 23'

    "Нижний Новгород" позицион ҳужумга ўтишга шайланмоқда. 

  • 21'

    Кордобага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 20'

    Cперцян майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 17'

    "Нижний Новгород" футболчисига нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

  • 15'

    "Краснодар" футболчиси гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ офсайд ҳолатидан. 

  • 14'

    Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. 

  • 11'

    "Краснодар"да ажойиб имконият вужудга келди. Сўнгги паллада ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 9'

    Тўп назорати меҳмонлар томонида. Ҳозирча ҳамюртимиз тўп тепаётган "Нижний Новгород" айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 7'

    "Краснодар" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 5'

    Гжегож Крыховяк бурчакдан етказиб берилган узатмадан сўнг барчадан баланд сакраб, рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

  • 4'

    Реми Кабелланинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!