Ник Поуп "Челси"га ўтиши мумкин. Лондонликлар Кепадан норози
"Бёрнли" дарвозабони Ник Поуп фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, лондонликлар Кепа Аррисабалага ўйинидан норози бўлишмоқда, шу сабаб унга рақобатчи олиш келишни режалаштиришмоқда.
Маълумот ўрнида Ник Поупнинг "Бёрнли" билан амалдаги шартномаси 2023-йил ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда Англия терма жамоаси дарвозабони АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушиб 22 та гол ўтказиб юборди. Ўз навбатида 25 ёшли испаниялик эса 24 ўйинда 30 та тўпни дарвозасидан олиб чиқди.
Фикрлар