Ник ва Жек Лионда ғолиб бўлди
Ads

Австралиялик теннисчи Ник Киргиос ва америкалик Жек Сок Лионда ўтган ATP мусобақасининг жуфтлик баҳсларида бош соврнни қўлга киритди.

Ник ва Жек мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида голландиялик Матва Мидделькоп ва чехиялик Роман Жебавини 7:5, 2:6, 11:9 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Open Parc Auvergne-Rhône-Alpes Lyon" мусобақасда ғолиб чиққан Киргиос ва Сок 27.170 евро пул мукофоти билан бирга 250 рейтинг очкосини ҳам ишлаб олди.

Sports.uz