Nike Стерлингга 110 миллион евролик таклиф билан чиқди
Ads

АҚШнинг Nike компанияси "Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлингга 110 миллион евролик ҳамкорлик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Nike Англия терма жамоаси аъзосини ўзининг Air Jordan бренди юзига айлантирмоқчи.

Айтиш керакки, Стерлингда шунингдек Gillette ва H&M компанияларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, 24 ёшли Стерлинг айни дамда энг кўп маош оладиган инглиз футболчиси ҳисобланади. У йилига 17,5 млн евро маош олади. У “Манчестер Сити” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Уннг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.