Никита Рибкин россиялик аёл билан турмуш қурди, энди у "Краснодар" клубида ишлайди
"Краснодар"даги мураббийларимиз сони яна биттага кўпайди.
Сўнгги мавсумни “Андижон” клубида ўтказган ва эндигина 27 ёшни қарши олган иқтидорли дарвозабон Никита Рибкин катта футбол билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича у турмуш қурган. Никоҳ Россиянинг Краснодар шаҳрида қайд этилган.
Рибкиннинг сўзларига кўра у “Краснодар” клубида ишлаш учун тез орада мураббийлик тестларини топширади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ дарвозабони Олег Беляков бир неча йилардан буён “Краснодар” клубида фаолият олиб бормоқда. У 2013 йилгача “Бунёдкор” жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган эди. Шундан сўнг айнан Россияга йўл олган.
Маълумот учун, Никита Рибкин фаолияти давомида “Пахтакор”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” каби жамоаларда ўйнаган.


Изоҳлар (0)