Нико Ковач: Менинг луғатимда

"Бизни эртага дуранг натижа ҳам қаноатлантиради, аммо биз ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Бенфика" кучли жамоа, аммо улардан 3 очко олишимиз керак.

"Бенфика"га қарши ўйин мен учун Мюнхендаги сўнгги ўйинми? Йўқ, мени кўпчилик билади, мен ҳақиқий жангчиман. "Оқ байроқ кўтариш" деган ибора йўқ", - деди Ковач.

Маълумот учун, "Бавария" - "Бенфика" ўйини эртага Мюнхендаги "Альянц-Арена" стадионида соат 01:00 да бошланади.