Нико Уильямс нега "Атлетик"да қолганини тушунтирди

  • 28 Nov 01:48
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Нико Уильямс ёзда "Барса"нинг жиддий қизиқишига қарамай, нега Бильбаонинг "Атлетик" клубида қолишни танлагани ҳақида гапирди.

Tecno

Унинг айтишича, "Атлетик" унинг ҳаётида алоҳида ўрин тутади.

"Атлетик Бильбао" – мен учун ҳаммасидир. Шу ерда инсон ҳам, футболчи ҳам сифатида шаклландим. Бу жамоани ва бу шаҳарни ҳимоя қиларканман, меҳнат, камтарлик ва оиланинг қадрини чуқурроқ англадим. Ҳаммамиз биламиз, “Атлетик” ўз ғояси билан ўзига хос клуб.

Мен ҳар доим ҳис-туйғуларимни биринчи ўринга қўяман ва юрагим нима деса, шуни қиламан. Оиламга қаттиқ боғланганман, менга яқин инсонларим шу ерда, Бильбаода. Ҳар бир қадамимда улар билан маслаҳатлашаман.

Акам (Иньяки Уильямс)нинг гапларини эшитиш менга ёқади — у ҳар доим тўғри маслаҳат беради. Энди эса Чемпионлар лигасида бирга ўйнаш имкони – бу орзу", — деди Нико Уильямс.

Comments

You must be logged in to commet!