Николай Валуев россиялик боксчиларнининг қарорини нотўғри деб ҳисобламоқда

  • 12 декабрь, 2019, 13:16
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича собиқ WBA чемпиони, Россия думаси депутати Николай Валуев россиялик боксчилар  нейтрал ҳолатдаги 2020 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишни рад этиш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди.

“Сиз фақат боксчиларимизнинг фикрини ҳурмат қилишингиз мумкин. Байроқлари учун Олимпиада ўйинларидан воз кечиш жуда жиддий қарор. Тўрт йилликнинг энг муҳим турнирига бориш учун уларнинг ҳар бири бор кучини сарфлайди. Эҳтимол, уларнинг ҳаётида бу Олимпиада сўнгиси бўлар...

Ҳар ким нима қилишни ўзи ҳал қилади. Менимча, Олимпиадани бойкот қилиш нотўғри. Aммо бу менинг шахсий фикрим. Мен Пхёнчхан 2018 қишки ўйинлар олдидан ҳам айтган эдим. Бу борада ҳам ўз қарашларимдан воз кечмайман”, - деб ҳисоблайди Валуев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!