Нима учун Доғистон ва Кавказдан чиққан жангчилар ММА да катта ютуқларга эришмоқда?
Охирги йилларда Доғистон ва Кавказдан чиққан аралаш жанг санъати вакиллари жаҳон аренасида тобора кўпроқ муваффақият қозонмоқда.
Таниқли мураббий Хавьер Мендеснинг таъкидлашича, айнан Абдулманап Нурмагомедовнинг меҳнати, тарбия услуби ва машғулотларга бўлган қатъий ёндашуви кўплаб ёш жангчилар учун йўл очиб берган. У нафақат ўғли Хабибни дунё чемпиони даражасига етказди, балки бутун бир авлод спортчиларини илҳомлантирди.
Мураббийнинг сўзларига кўра, Абдулманап жангчиларга фақат техника ва тактикани эмас, балки тартиб-интизом, ҳурмат ва масъулият каби қадриятларни ҳам сингдирган. Шу боис, бу мактабдан чиққан спортчилар нафақат октагонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўзини намунавий тута олади.
Хавьер Мендес Нурмагомедовлар оиласининг аралаш жанг санъати ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этар экан, Абдулманапнинг ўрнини тўлдириш қийинлиги, аммо унинг услуби ва мероси шогирдлари орқали давом этаётганини таъкидлади.

Фикрлар