Нима учун Станисавлевич билан “Насаф” шартнома имзолашни истамади?

Эртага SPORTS.uz сайтида Рўзиқул Бердиев билан катта ёзма интервью эълон қилинади. Анча-мунча мавзуларда сўз борган. Ўша суҳбатдан бир парча келтириб ўтиб кетамиз:

- Нима учун Станисавлевич билан “Насаф” шартнома имзолашни истамади? 

- Тўғриси, шахсан ўзим у билан алоқага чиқдим. Қўнғироқлашдик. Барчаси кўнгилдагидек кетаётан эди, аммо маош масаласига келганда… У биздан сўраган пул жуда катта. Биз Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Ҳусайн Норчаев ва Ҳусниддин Алиқуловга берадиган маошни йиғиб ҳисобласак ҳам, Александр сўраган пул чиқмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!