Нишонда бешта тўпурар. “Манчестер Юнайтед” кимни танлайди?

“Манчестер Юнайтед” қишки трансферлар вақтида кўп гол ура оладиган ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда.

Жамоа ҳужум чизиғи ислоҳотларга муҳтож. Премьер-лигада майдонга тушган тўрт нафар ҳужумчидан фақатгина Маркус Рэшфорд ўнта ўйинда атиги битта гол урган холос. Жамоа тўпурарлари учтадан тўп киритган яримҳимоячилар – Бруну Фернандеш ва Скотт Мактоминей ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар беш нафар ҳужумчини нишонга олди ва январда улардан бирини трансфер қилишга уриниб кўради.

Эрик тен Хаг кутаётган ҳужумчилар  рўйхатига Серу Гирасси “Штутгарт”,  Мехди Тареми “Порту”, Габриэль Барбоза “Фламенго”,  Эйван Тоуни “Брентфорд” ва Юсуф Эн-Несири “Севилья” киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!