Нишонов кўзида ёш билан ўзбек халқидан узр сўради (Видео)

Футзал бўйича Кувайтда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

Японлардан Оливейра ҳамда Каназава дарвозамизни ишғол қилди. Ҳамюртларимиз сафида ягона голга Ҳамроев муаллифлик қилди. 

Ўйиндан сўнг термамиз аъзоси Ҳусниддин Нишонов интервью берди. Қуйида унинг фикрлари билан танишиб чиқинг. 

- Буни тасаввур қилиш қийин. Ўзбек халқидан узр сўраймиз. Биз финалга чиқишни жуда ҳам хоҳлагандик. Ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик. Ҳозирги ҳолатимни тушунтириб бера олмайман". 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abrorm
06/10/2022 23:12
Raxmat hammasi uchun
&
● 10 ●
06/10/2022 21:54
Хусниддин хафа булма укам. Сан энг зур уйнаган футзалчисан. Жонингни бериб уйнадинг, буни бутун Узбекистон курди. Лекин, хамма футзалчилар сандака жон олиб-жон бермади. Санга алохида РАХМАТ.
Baxil Alihuja
07/10/2022 16:43
Кадрли футзалчилар! Сизлар хакикий мард йигитларсиз! Сизларга эътироз йук! Лекин футболчиларимизга норозилигимиз бекиёс!!! Футболчиларимизни аксарияти харом еб туйиб колган, спортчи номига нолойикдир!