Нўъмон Ҳасанов 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: Истеъфога чиқишга тайёрман
Ads

"Ҳисоб йирик кўриниш олди. Олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Бундай мағлубиятдан сўнг гапирадиган гап ҳам қолмади.

Ўзим ҳам билмайман бугун нимага бундай ўйнадик. Қизил карточка олган йигитлар ичкарида ҳозир йиғлаб ўтиришибди. Захира ўриндиғимиз тор ва бу ҳам ўз сўзини айтди.

Фаолиятимда илк бор бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлдим ва истеъфога чиқишга тайёрман. 10 киши ўйнайдими, 9 киши ўйнайдими, бундай натижа бўлиши керак эмас. Тарихда ҳисоб қолади", - деб Ҳасановнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзодбек Холбоев.

Азамат Умаров олган сурат

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аваз Бегматов
07/04/2019 20:07
Нуъмон Хасанов истъефога чикишни кейинга колдирманг.тагин узиз биласиз.Сиз яхши мурабийсиз,факат уз устингизда ишлашингиз керакми?
махмуда Джураева
08/04/2019 13:08
Битта маглубият деб жамоани ташлаб кочиш номардлик булади. Сиз яхши мураббийсиз, хатолар эса ургатади.Чекинманг, кейин афсусланасиз, хозирмас, емон кундамас.
махмуда Джураева
08/04/2019 13:19
Болаларни яна майдонга тушишга, реванш олишга рухлантира олсангиз, хакикий мураббий эканингиз шундан билинади. Мардлигингиз учун рахмат,лекин сиз жамоага кераксиз.Тушкунликка тушманг, ахир спортдаги гапку бу. Хамма йикилади, лекин ким кандай туради, гап шунда. Сиз эса умуман турмокчимассиз. Сиздай мураббийга бу ярашмайди. Сизга ишонамиз, сиз биланмиз,
махмуда Джураева
08/04/2019 18:02
Кетинг деганларга парво килманг. Бунакалар аслида хато килишингни пойлаб юрадиганлардир. Касдма-касд ишланг, кулингизни кутарманг. Сиз буни уддалайсиз.
Аваз Бегматов
10/04/2019 17:51
Бугун футбол нихоятда тез ривожланяпти.Каршилилик ёш футболчиларни каранг уйнашини,ахир эртага бизни бунда да йирик маглубият кутиши мумкин,бу уйинимиз Билан.Унда Нумон Хасановни холига маймунлар йигламайдими?тагин узлари биладилар...