Нодиржон Мирзаҳмедов ва Шаҳобиддин Зоиров финал учун рингга кўтарилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -49 кг вазнли боксчимиз Нодиржон Мирзаҳмедов мўғулистонлик Унуболд Орихонтунгалагга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -52 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров эса Қирғизистон вакили Азат Усеналиевга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва иккала боксчимиз ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди.

Навбатдаги жанглар:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Жунмилардо Огайре (Филиппин)

-60 кг: Абдумалик Халаков - Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)

-64 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Викас Кришан (Ҳиндистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Эумир Марсиаль (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон)

-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Аланзи Абдулраҳман (Kувайт)

Жанглар AIBA'нинг You Tube канали орқали трансляция қилинмоқда.

photo_2021-05-28_09-39-27_1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!