Ноҳақ пенальти белгилаган ҳакам қамоққа ҳукм қилинди
Суд сербиялик футбол ҳаками Сржан Обрадовични ўз лавозимини суиистеъмол қилганлик ва ўйин натижаларига бевосита таъсир кўрсатганликда айбдор, деб топди. Ушбу қарорга ҳакамнинг 2018 йил баҳорда белгилаган ноҳақ пенальти сабаб бўлди.
Суд Обрадовични 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди ва футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан 10 йилга четлаштирилди.
Буларнинг барчаси "Спартак" Суботиcа ва "Раднички" клублари учрашувида содир бўлди. Ўша ўйин мезбонларнинг 3: 0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва натижада, бу жамоа Европа лигаси йўлланмасига эга бўлди. Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда ҳакам “Раднички” футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун пенальти белгилади. Бироқ, такрорий лавҳалардан сўнг, ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмагани ва ҳатто бунга яқин келадиган вазият ҳам содир бўлмагани маълум бўлди.
2018 йилнинг май ойида Обрадович коррупцияда айбланиб, 30 кунлик қамоққа олинган эди. Шундан сўнг, тергов ишлари бошлаб юборилди ва яқинда ушбу иш юзасидан собиқ ҳакамга суд ҳукми ўқилди.
Қуйида ушбу вазиятга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:
Фикрлар