Нокаутчи юлдуз Жервонта "Танк" Дэвис ўзбек боксчиси билан спарринг қилаётган суратни жойлади (фото)
Профессионал бокс олами юлдузларидан бири, енгил вазн тоифасида (61,2 кг) WBA Regular камари эгаси Жервонта "Танк" Дэвис (27-0, 25 КО) 7 январь куни бўлиб ўтадиган жанггига ўзбек боксчиси Отабек Холматов (10-0, 9КО) билан спарринг машғулотларида иштирок этмоқда. Дэвис ушбу спаррингдан лавҳани ўз инстаграм саҳифасига жойлаган.
Ярим енгил вазнда (57,1 кг) фаолият олиб борувчи Отабек Холматов ўзининг навбатдаги жангини 25 февраль куни WBА рейтингида 1-ўринда турган британиялик Томас Патрик Уордга қарши WBА якуний элиминатор мақомида ўтказади.
Дэвис эса 7 январь куни Луис Ҳектор Гарсия билан тўқнаш келади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Фикрлар