Нокаутлар устаси ММА даги фаолиятини якунлади
Америкалик аралаш яккакурашлар фахрийси Мэтт Браун қўлқопларини осиб қўйишга қарор қилганини маълум қилди.
"Мен энди жанг қилмайман, мен ўйинни тарк этдим. Бу карерамни якунлаш ҳақидаги эълон. Энди менинг ҳаётим бошқаларга ёрдам беришга бағишланади. Мен ёш йигитларни тарбиялайман ва шахсий бизнесимни қураман. Менга машҳурликка эришиш имконини бергани учун Дана ва UFC га катта раҳмат”, — деб ёзди 43 ёшли Браун X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Браун UFC ярим ўрта вазн тоифасида энг кўп нокаут билан ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади(16 та).
Фикрлар