Нокаутларга бой ўтган "PFL Madrid" турнири якунланди

  • 21.03.2026 11:01
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания пойтахти – Мадрид шаҳрида ММА бўйича "PFL Madrid" турнири ўтказилди. Кечанинг марказий тўқнашувида Леон Эдвардснинг укаси Фабиан Эдвардс ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Костелло ван Стенисга қарши октагонга кўтарилди. 

Қуйида ушбу оқшомда қайд этилган барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Костелло ван Стенис 3-раундда Фабиан Эдвардсни нокаутга учратди;

Эй Жей Макки ҳакамларнинг якдил қарори билан Адам Бориксни мағлуб этди (30-27, 30-27, 29-28);

Франко Теналя 2-раундда Ясин Нажидни техник нокаут қилди;

Хасинта Остин 1-раундда Бенита ван Ройни техник нокаут билан енгди;

Линтон Васселл 2-раундда Жозе Аугустони техник нокаутга учратди;

Лучано Перейра 1-раундда Кевин Кордеро устидан ғалаба қозонди;

Борха Гарсия очколар бўйича Рафаэль Калдеронни таслим этди (29-28, 29-28, 29-28)

Жино ван Стенис 1-раундда Марк Юэнни нокаутга учратди;

Маттиа Гиордано ҳакамлар қарори билан Эрнесто Скизанодан устун келди (29-28 × 3);

Клаудио Пачелла Давид Морага ҳеч қандай имкон қолдирмади (30-27 ×2, 30-26).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!