Нокдаун, шиддатли зарбалар ва финал чиптаси — Абдуллаев Олимпиада совриндорини ярим финалда тўхташга мажбур қилди (фотогалерея)

CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев арманистонлик Хованец Бачков билан рингга кўтарилди. Илк раундда Русланнинг қўли баланд келди - 5:0. Иккинчи раундда ҳам вакилимизнинг устунлиги қайд этилди - 5:0. Бироқ охирги раундда Руслан имкониятни бой бериб қўйди - 0:5. Якуний ҳисоб эса 5:0 Руслан Абдуллаев фойдасига.

Қайд этиш лозим, арманистонлик спортчи 3 карра Олимпиада совриндори, Европа чемпиони ҳисобланади. Аммо Абдуллаев иккинчи раундда уни нокдаун ҳолатига тушириб қўйгани эътирофга сазовор.

Қуйида мазкур жангдан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Comments

You must be logged in to commet!
&
● 10 ●
12/05/2023 22:39
Молодец Руслан...!!!!!
Биз сизларга ишонамиз.!!!!!
Muxammad-Ali Ergashev
12/05/2023 20:59
Хақиқатдан Бачков кучли боксчи,лекин Руслан ютгандаям зўр ютди,омад тилайман финалда Русланга