Норбой Муаллим : Суперлиганинг биринчи турда кимлар "қовун" туширди? (TOP 5)

Эндиликда, SPORTS.uz Суперлига тур якунларига кўра энг  “яхшилар”ни аниқлаб боради. Хўш, биринчи турда кимлар ўзини ёмон томондан қолганлардан кўра «яхшироқ» кўрсатди? Бизда бешта вариант бор. Матн катталашиб кетмаслиги учун қисқа ва лўнда тушунтирамиз!

5 ўрин.

Раҳимжон Давронов – Энг нотўғри вариант

“Турон” посбони ТОП 5 ни очиб беради. Бир қарашда ҳавли бўлмаган зарбани бартараф эта олмаган қаҳрамонимиз ўйин давомида бирорта эпизодда жамоаси жонига оро киришни уддалай олгани йўқ. Зарбага эътибор қилинг. Тўп ўзи Давроновни қидириб қўллари томон борди. Зарба кучли эмас эди. Траекторияси ҳам жуда содда бўлишига қарамай, уни  четга ёки олдинга уриб юбориш ўрнига ўз дарвозаси томон йўналтирган посбон жамоасини анча мураккаб вазиятга солиб қўйди.

4 ўрин.

Силванус Нимели – Қосимовни хурсанд қилган йигит!

Силванус Нимелини танқид қилиш қай даражада тўғри? Битта ҳужумчи бўлса, шунчалар бўлар. Стандартдан гол урди-ку! Ҳа бу фикрга қўшиламан, аммо энг катта омилни унутмаслик лозим! “Сурхон” форварди биринчи бўлим сўнггиларида супер имкониятга чиқиб уни голга айлантира олмади. У бирга-бир вазиятга чиқибгина қолмай, ҳеч қандай ҳимоячилар қаршилигига учрагани йўқ. Ўйиндан сўнг, матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ҳам айнан ўша имконият гол билан якунланганида, баҳс жамоаси учун умуман бошқа томонга қараб бурилиб кетиши мумкинлигини таъкидлади. Нимели 100 фоизли имкониятни ҳавога учириб “Сурхон”ни (камида) очко ишлаб олиш имкониятидан айирди. Бу гол уриш эмас, Баҳсда бурилиш ясаш имконияти эди…

3 ўрин.

Ойбек Бозоров – Катта бўлиш пайти келмадими?

TOP glavniyga

“Андижон”ни ўз уйида қабул қилган “Насаф” баҳс олдида фаворит эди. Барчаси кутилган сценарий остида кечди. “Бургутлар” зич ҳимояланди. “Аждарлар” катта куч билан олдинга ўтди. Водийдан келган йигитлар ора-орада қарши ҳужумлар уюштиришни ҳам унутгани йўқ. Киритилган голга-ку гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Хўш, “Насаф”нинг мағлубиятида Ойбек Бозоровнинг қандай хатоси бор? Яхши савол. Барчаси баҳс бориши билан боғлиқ. “Насаф” 3 та ҳимоячи билан ҳаракат қилгани боис, тўп назорати тўлиқ майдон эгаларида бўлди. Позицион ҳужумлар кетма-кетлиги ҳам “Насаф” учун наф бермади. Тартибли ҳимояланаётган рақиб мудофаасини ёриб ўтишни замонавий футболда иккита синалган услуби бор. Бири дриблингги кучли футболчининг индивидуал  ҳаракати бўлса, иккинчиси етакчиларнинг ностандарт қарорлари. Энг қизиғи, Бозоров бу икки критерияга ҳам бирдек мос келади. У Суперлигадаги энг техникаси кучли (фойдали дриблинг бўйича ҳам яққол етакчи) ижрочи бўлибгина қолмай, бугунги “Насаф”нинг асосий юлдузи. Айнан у “Андижон” билан ўйинда етакчиликни ўз қўлига олиши, “Андижон”нинг зич ҳимоясини дриблинг ёки финт ёрдамида ёриб ўтиши кутилган эди. Амалда, у 90 дақиқа давомида иккита яхши имкониятдан фойдалана олмади. Ойбек энди 17 ёшли ўспирин эмас. Улғайиш ва жамоа етакчилигини елкага олиш пайти келди. Абадий “ёш ва иқтидорли” унвони билан юришнинг имкони йўқ.

2 ўрин.

Бахтиёр Ашурматов – Бўридан қўрққан, ўрмонга кирмаслиги керак!

ashuramtgw

“Тулпорлар” учун ўйин омадсиз бошланганига қарамай, иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун жамоа ўзида куч топди. Аввалига ҳисоб тенглашган бўлса, 51 дақиқада “Бухоро” майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишни бошлади. Айнан ўша дақиқадаёқ Бахтёр Ашурматов реакция бериши шарт эди. Захирадаги футболчиларни ўйинга ташлаб, баҳсга танланган схема ўзгартирилиши ёки кенгроқ ўйнаб рақибни ўз жарима майдончасига қамаб ташлаши ҳам мумкин эди. Умуман, мураббий рақиб бир киши кам бўлиб қолганини ўз фойдасига ҳал эта олгани йўқ. Бу тактик қўпол хато саналади. Боз устига, қизил карточкадан 20 дақиқа ўтибгина бир футболчи ўйинга қўшилди. Унга қадар, Ашурматов таваккал қилишдан (ғалаба учун ўйнашдан) қўрқди. Гол ўтказиб юборган кейин (81 дақиқада) ўзгариш қилган мутахассис ҳаммани олдинга ўйнашга буюрди. Натижада, ҳужумда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиш ўрнига, “Турон”да ҳаус кузатилди.Тўп назоратини тўлиқ қўлга олиб, 10 киши бўлиб ҳаракат қилаётган “Бухоро”ни  ўз жарима майдончасига қамаб ташлаш ўрнига, майдон эгаллари марказдан қилинган ҳужумни ўтказиб юборишди. 1:2 дан кейин, ўйинни қутқариб қолиш мақсадида қилинган ўзгартиришлар жамоанинг ўйинидаги тартибни йўқолишига олиб келди. Пала-партиш ҳаракатлар эса, “Бухоро” фойдасига ишлади. Хуллас, Ашурматов бемалол мағлубиятнинг каттагина қисмини индамай бўйнига олиши мумкин.

1 ўрин.

Элдор Суюнов – Қанотсиз қуш

Қгнгтўм

Сўнгги йилларда “Пахтакор” посбонлари кескин танқидларга учраётгани рост. Бир қарашда иккита тенг кучли посбонга эга бўлсада, “шерлар” кўп ҳолларда киперларнинг ёмон ўйинидан азият чекмоқда. Элдор Суюнов ҳам биринчи турни очиб берган “Олимпик”ка қарши баҳсда “катта саҳнага” чиқди. Аввалига Алишер Одиловга қарши фоул ишлатиб пеналтига сабабчи бўлди. Иккинчи голда тўп учун чиқишда кеч қолди. Энг қизиғи, бу Суюновни 1 поғонани эгаллашига асосий сабаб эмас. Элдор оёқ билан яхши ўйнаши шарт бўлган баҳсда ҳимоячиларга ёрдам беришни уддалай олгани йўқ. Бутун ўйин давомида прессинг қилган “Олимпик”ка қарши “Пахтакор” жуда ҳам қийналди. “Олимпиячилар”нинг эрта прессингини енгиб ўтиш айнан Суюновнинг оёоқ билан хотиржам пасларига боғлиқ бўлиб қолган эди.

Айнан шу омил  “Пахтакор”га бутун жамоа бўлиб прессингда ишлаётган рақибни зарарсизлантиришда тактик қурол бўлиб хизмат қилиши мумкин эди, аммо барчаси аксинча бўлиб чиқди. Элдор тўпни ўйинга киритишда бир нечта бракларни амалга оширди. Назоратни севувчи Кападзе шогиртлари эса, тўпни яхши ушлаб турди. Натижада, "Пахтакор" тўпни олиб қўйиш учун катта куч сарфлашга мажбур бўлди. Бу "Капа" - "Макс" қарама-қаршилигадиги хал қилувчи факторлардан бирига айланди. Қисқаси, дарвозабон оёқда ҳам ҳудди қўлда ўйнагандек 90 дақиқа ҳаракат қилди. Дарвозасига йўлланилган 5 зарбанинг 3 таси голга айланди. 3 таси КАРЛ! Бундай статистика ва тактик хатодан сўнг, бошқа бир футболчи ундан ҳафта "қаҳрамони" унвонини тортиб олиши имконсиз эди.

Сизнингча, бу ТОП 5 да яна кимлар ўрин эгаллашга “ҳақли” эди?

Н.М

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Комил Холмирзаев
06/03/2023 17:00
Бугунги тахлилдан шуни тушундимки Норбой муаллим аслида Яхехужани узи экан ишларизга омад зур 50 йиллик футбол мухлиси
Сидиқов Дилмурод
06/03/2023 14:39
Surhon xujumchisidagi vazyat 100 foiz deyilmaydi xatto penaltidan 100%mas bunday vaziyatlar istalgan xujumchida boʻlishi mumkin oʻyin davomidagi xarakatlaridan kelib chiqsak