Норчаев дубль қайд этган баҳсда "Насаф" ғалаба қозонди
Қаршининг "Насаф" клуби Туркиядаги йиғин доирасида Малайзиянинг "Кедаҳ Дарул Аман" жамоасига қарши майдонга тушди.
Биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида рақиб вакили Виллиан Лира ҳисобни очди. Кейинчалик, Акмал Мозговой, Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров ва Умарбек Эшмуродов каби етакчилар ўйинга қўшилди. Бу ўзгаришлар ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Насруллаевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Ҳусайн Норчаев тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Аждарлар" беллашув тизгинини қўлига олиб ҳужум қилишда давом этди.
83-дақиқада Насруллаевнинг узатмасидан сўнг тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди ва ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Ҳусайн вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйинда дарвозаларга бош гол урилмади.
Фикрлар